Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

ТАЪЗИРГА ОИД ЖАЗО ТУРЛАРИ


Таъзир жазосини белгилаш ҳокимнинг ҳуқуқидир. Лекин бу у хоҳлаганича жазолайверади, дегани эмас. Шариатда қўллаш мумкин бўлмаган жазо турлари ҳам бор. Бундан ташқари, Қуръон ва Суннат муайян жазо турларини баён қилиб, уларни қўллашга буюрган. Ҳоким таъзир учун бир жазо танлашда ўша жазо турларидан ўтиб кетмаслиги керак. Чунки Шореънинг муайян жазо турларини белгилаши таъзир учун жазо танлашда ўшалардан бирини олиш лозимлигини кўрсатади.


Шариат аниқ қайтарган жазо тури ўтда ёқишдир. Уни қўллаш мумкин эмас. Бухорий Абу Ҳурайра р.а.дан ривоят қилган ҳадисда:


«وإنَّ النَّارَ لاَ يُعَذِّبُ بِهَا إلاَّ اللهُ»
«Ўт билан фақат Оллоҳгина азоблайди», дейилган. Икрима ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.:


«لاَ تُعَذِّبُوا بِعَذَابِ اللهِ»
«Оллоҳнинг азоби билан азобламанглар», деганлар, яъни ўтда ёқманглар, деганлар. Ибн Масъуд ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в.:


«وَأَنَّهُ لاَ يَنْبَغِى أَنْ يُعَذِّبَ بِالنَّارِ إِلاَّ رَبُّ النَّارِ»
«Ўт билан фақат шу ўтнинг Парвардигоригина азоблашга лойиқдир», деганлар. Ўтда ёқиб жазолашнинг ҳаромлигига мана шулар очиқ далилдир. Ўтга ўхшаб куйдириш хусусиятига эга бўлган электрошок каби ишлар ҳам шулар жумласидандир. Лекин урайналиклар ҳақидаги ҳадисда:


«فأمَرَ بِمَسَامِيْرَ فَأُحْمِيَتْ فَكَحَلَهُمْ»
«Пайғамбар с.а.в. михларни қиздириб, уларнинг кўзига босишни буюрганлар», деган ривоятга келсак, бунинг маъноси ўт билан тамға қўйиш бўлиб, бундан қайтарувчи ҳужжат ворид бўлмаган. Пайғамбар с.а.в.нинг шу жазони қўллашлари унинг жоизлигига далилдир. Қайтарилган иш эса ўтда ёқиш, холос. Шореъ белгилаб берган жазо турлари қуйидагилардир:


1. Ўлим жазоси. Халифа таъзир борасида ўлим жазосигача бўлган жазони қўллаши мумкин. Аслида ўлим никоҳда бўлган зинокорнинг ва баччавознинг ҳадидир. Ҳадис эса ҳад белгиланмаган жиноят учун жазо белгилашда ҳад жазосигача

 

175-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222